Россия ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари “Шимол-Жануб” йўлагини ривожлантиришни тезлаштиради. Бу ҳақда “Халқаро транспорт коридорлари дирекцияси” АНТ халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси Юрий Петров Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприк чоғида маълум қилди.
“Россия ва ЕОИИ мамлакатлари, ШҲТнинг Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан бизнес ҳамкорлигининг янги йўналишлари “Шимол-жануб” йўлагининг ривожланишига янги туртки беришига олиб келади”, — деди Петров.
Унинг сўзларига кўра, самарали транспорт тизими деб номланган янги миллий лойиҳани шакллантириш якунланмоқда. Унда тўққизта федерал лойиҳа ишлаб чиқилади ва киритилади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Тошкент ЕОИИ билан савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этишдан манфаатдор ҳамда “Шимол-Жануб” йўлагини ривожлантириш бўйича мулоқотни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.