ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операцияни давом эттириш учун тўлиқ воситалар арсеналига эга. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия Федерациясига чуқур зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш масаласини ўрганиш давом этаётганини эълон қилди. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия яқин кунларда унга етказиб берилган Эрон ракеталаридан фойдаланиш ниятида эканини айтди.
"Россия қуролли кучларининг фаолиятига келсак, улар махсус ҳарбий операцияни давом эттириш учун барча зарур воситаларнинг тўлиқ арсеналига эга", — деди Песков журналистларга АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Россия гўёки яқин кунларда Эрон ракеталаридан фойдаланиши ҳақидаги баёнотига муносабат билдираётиб.
Унинг айтишича, АҚШнинг Россия Федерациясини тийиб туриш мақсадида Украинадан харажат материали сифатида фойдаланиш сиёсатидан воз кечиши кўп жиҳатдан можарога чек қўйиши мумкин.