Матбуот маркази

Анонс: Михаил Мишустиннинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари муҳокама этилади

Видеомулоқотда Москвадан сиёсатшунос, Молия университети эксперти Руслан Сафаров, Тошкентдан эса "Маъно" тадқиқотлар маркази директори Бахтиёр Эргашев иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 12 сентябрь куни соат 13:00 да Москва – Тошкент видеомулоқоти бўлиб ўтади.
Унда 9-10 сентябрь кунлари Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари муҳокама қилинади.
Видеомулоқотда қуйидаги мутахассислар иштирок этади:
Москвадан: сиёсатшунос, Молия университети эксперти Руслан Сафаров;
Тошкентдан: "Маъно" тадқиқотлар маркази директори Бахтиёр Эргашев.
Ташриф доирасида қандай келишувларга эришилди? Лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳукуматлар томонидан уларни мувофиқлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилади? Узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари қандай? Мутахассислар бу ва бошқа саволларга жавоб беришади.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.