Ўзбекистон Стратегик ташаббуслар эксперт маркази тўртта қўшма тадқиқот олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси (БТСА) ректори Виттория Идрисова Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Шу йили Стратегик ташаббуслар эксперт маркази очилди, унда Ўзбекистон ва Россия илмий жамоалари ҳамкорлигида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Тадқиқот мавзуларига қуйидагилар киради:
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш;
энергия истеъмоли прогнози;
сув ресурсларидан фойдаланиш;
инвестицияларни жалб қилиш.
Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг охиригача, ноябрь-декабрь ойларига қадар аниқ якуний таклиф ишлаб чиқарилади. Натижалар жорий йилнинг ноябрь ойида ҳукуматлараро комиссия доирасида тақдим этилади.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.