Симпозиумнинг ёпилиш маросимида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Рассомлар уюшмаси, Бадиий академия қошидаги таълим муассасалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
“Бир неча ойлик машаққатли меҳнат, катта тажриба ва катта маҳорат натижасида яратилган ноёб ҳайкаллар бугунги кунда инсоният учун экология масаласи қанчалик долзарб бўлиб қолганини кўрсатади. Симпозиумда иштирок этган барча ҳайкалтарошларга чуқур миннатдорчилик билдираман” – деди экология вазирлиги раҳбари Азиз Абдуҳакимов.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.