TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, дея хабар берди Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби.
“Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кулари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади”, — дейилади хабарда.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.