Танзила Нарбаева Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаев билан учрашув ўтказди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида келгусида савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ёшлари ўртасида ҳам доимий мулоқот майдонларини ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.
“Икки мамлакат президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани ҳамда ўзбек ва қирғиз халқлари фаровонлиги учун хизмат қилаётганлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳудудлараро ҳамкорлик дастурларининг ижобий натижалари эътироф этилиб, мазкур алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.