Матбуот маркази

Улуғ Ватан уруши қурбонлари хотираси: Ўзбекистон билан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Рўйхатлар текшириш учун Ўзбекистондаги ҳамкасбларимизга юборилади, дейди Петрович.
Sputnik
Улуғ Ватан уруши қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича Ўзбекистон билан қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Молдованинг “Победа” миллий мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбари Алексей Петрович @soldat_pobedi айтиб берди.
“Мен ва ҳамкасбларим фаолиятида ўзбекистонликларнинг фамилиялари тез-тез учраб туради. Талаффузи ноодатий бўлгани туфайли биз учун бундай исмларни тўғри ёзиш қийин. Шу сабабли рўйхатлар текшириш учун Ўзбекистондаги ҳамкасбларимизга юборилади”, — деди у.
Бу уларнинг исмларини кейинчалик қайта тикланаётган ёдгорликларда, мармар тошларда тўғри ёзиб абадийлаштиришга ёрдам беради, дея қўшимча қилди Петрович.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.