Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

МСК раиси Сирдарё ва Жиззахдаги сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда МСК аъзоси Адҳам Ибодуллаев Сирдарё вилоятида бўлди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.
Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар билан танишди.
Зайниддин Низамходжаев ознакомился с процессами подготовки к выборам в Сырдарьинской и Джизакской областях
Тингловчилар билан бўлган мулоқотда мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Ташриф давомида МСК раиси Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида бўлиб, бу ерда комиссия аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди.
Зайниддин Низамходжаев ознакомился с процессами подготовки к выборам в Сырдарьинской и Джизакской областях
Шунингдек, МСК раиси Жиззах вилоятида бўлиб, ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Сайлов жараёнларига кўрилаётган тайёргарлик ва ташкилий ишларни ҳам кўздан кечирди. ҲСК аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларининг биноларини сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ жиҳозлаш, комиссияларда доимий навбатчилик ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берди.
Зайниддин Низамходжаев ознакомился с процессами подготовки к выборам в Сырдарьинской и Джизакской областях
Сайловни юқори савияда ташкил этишда ҳар бир сайлов органларининг ўрни муҳим аҳамият касб этишини, шундан келиб чиқиб уларнинг сайлов қонунчилигидаги кўникмалари юқори савияда бўлиши лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МСК янги шаклдаги сайлов бюллетенларини тасдиқлади