TOШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 5-6 сентябрь кунлари Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) майдонида Мўғулистон томони билан вақтинчалик савдо шартномасини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
“Маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, ҳамкасбларимиз билан жорий йил охиригача шартнома имзолаш имкониятини таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдик”, — деди ЕИК Савдо сиёсати департаменти директори ўринбосари Михаил Черекаев.
Мўғулистон билан вақтинчалик савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарор 2024 йил 8 майда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан қабул қилинган. Музокаралар раунди 2 июлдан 3 июлгача бўлиб ўтди.