Матбуот маркази

Хотирани абадийлаштиришнинг бундай услубини биринчи кўришим — Петрович

Фронтда ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштиришнинг бундай ноёб шаклини биринчи марта кўришим, деди молдовалик меҳмон Тошкентдаги ёдгорлик мажмуаси ҳақида.
Sputnik
Молдованинг "Победа" мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбари Алексей Петрович @soldat_pobedi Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари ҳақида батафсил айтиб берди.
Тошкентда Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланган ёдгорлик мажмуаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
“Хотирани абадийлаштиришнинг бундай шаклини биринчи марта кўришим. Фронтда ҳалок бўлган барча юртдошлар номи бронза саҳифаларда абадийлаштирилган. Бу юқори дид ва ўзгача мослик билан қилинган машаққатли ва ниҳоятда муҳим меҳнат”, - таъкидлади маърузачи.
Батафсил – Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.