TOШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 10 йил аввал қабул қилинган акциз солиғи тўланадиган товарлар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур қарор билан ваколатли иқтисодий операторларга (ВИО) тақдим этилган махсус енгилликлар қўлланилиши мумкин бўлмаган товарлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга акциз солиғи тўланадиган товарлар киритилган ва 10 йилдан ортиқ вақт давомида қўлланилган.
"Кўп йиллар давомида мавжуд бўлган маълум тоифадаги товарларга нисбатан енгилликларни қўллаш бўйича чекловнинг бекор қилиниши бундай товарларни импорт қилувчи ВИОларнинг харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Макроиқтисодий беқарорлик шароитида, шу жумладан, логистикадаги қийинчиликларда бу Иттифоқ бизнесини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чорасидир”, — деди ЕИК божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Элдар Алишеров.
Қарор ЕОИИда ВИО институтини янада ривожлантиришга, унга кўпроқ компанияларни, шу жумладан, акциз солиғи тўланадиган товарларни импорт қилувчиларни жалб қилишга ёрдам беради.
ВИО - божхона операциялари ва божхона назоратини амалга оширишда енгилликлар берилган, маълум талабларга жавоб берадиган ва риск даражаси паст бўлган гуруҳга кирувчи шахсларнинг алоҳида тоифаси.