АҚШ Россияни ижтимоий тармоқларда махфий ҳамжамият яратишда айблади — ОАВ

"Россия сегодня" медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Америка расмийларининг айбловларига муносабат билдириб, Ғарб ОАВлари паранойя хуружига дучор бўлганини айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ Адлия вазирлиги RT телеканали ходимларини ижтимоий тармоқларда миллионлаб кўрилган машҳур видеоларни тарқатишда айблади, деб хабар беради “National Public Radio”.
“Чоршанба куни Адлия вазирлиги Россиянинг RT давлат телерадиокомпаниясининг икки ходимини ижтимоий тармоқларда миллионлаб кўрилган видеороликларни яратишни яширин молиялаштириш ва бошқариш схемасини яратишда айблади”, — дейилади материалда.
Аниқлик киритилишича, гап Константин Калашников ва Елена Афанасьева ҳақида кетмоқда. Улар кўп сонли обуначиларга эга бўлган блогерлар билан шартнома тузган компанияга деярли ўн миллион доллар ўтказганликлари даъво қилинмоқда. Шунингдек, YouTube'да 16 миллиондан ортиқ кўрилган икки мингга яқин видеони жойлашгани айтилмоқда.
“NPR” маълумотларига кўра, пул ўтказилгани тахмин қилинган компания Нашвиллда рўйхатдан ўтган "Tenet Media".
"Россия сегодня" медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян Америка расмийларининг айбловларига муносабат билдириб, Ғарб ОАВлари паранойя хуружига дучор бўлганини айтди.

“АҚШ Адлия вазирлиги сайловларга аралашиш ва Россия ҳикояларини тарқатиш учун RT кўп миллионли аудиторияга эга бўлган баъзи йирик консерватив блогерларни ёллаганини даъво қилмоқда. Шунинг учун мен ва менинг беш нафар ҳамкасбларимга санкция ҳам қўлланилган. Блогерлар, албатта, ҳамма нарсани инкор этадилар, лекин яна нима қилишлари мумкин?”, — деб ёзди у Телеграм-каналида.

Бир кун аввал АҚШ “Россия сегодня” медиа гуруҳи, РИА Новости, RT, ТВ-Новости, "Ruptly" ва "Sputnik" агентлигига қарши санкциялар жорий қилган эди. АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, ушбу оммавий ахборот воситалари хорижий миссиялар рўйхатига киритилган ва Оқ уй раҳбарининг бўлажак сайловларига аралашганликларини исботловчи маълумотлар учун ўн миллион долларгача мукофот эълон қилган.
Бундан ташқари, янги чеклов чоралари Симоньян ва RT’нинг бир нечта топ-менежерларига, жумладан, Калашников ва Афанасьевага таъсир кўрсатди. Улар, АҚШ бош прокурори Меррик Гарленднинг таъкидлашича, "пул ювиш учун фитна уюштириш ва хорижий агентларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунни бузиш"да айбланмоқда.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Москва “Россия сегодня” медиа гуруҳига қарши санкцияларга жавоб тайёрламоқда. У уларнинг киритилишини гибрид схема деб атади, унинг ярми ҳатто АҚШдаги фойдаланувчилар, ташкилотлар ва тузилмаларга ҳам номаълум. Дипломатнинг сўзларига кўра, бу бўлажак президентлик сайловлари олдидан Америка чуқур давлати ва разведка хизматлари иштирокида тайёрланган ахборот кампаниясидир.
АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳурматини йўқотди — Трамп