Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ЕИК билан давлат харидлари соҳасида мулоқотни ривожлантирмоқчи

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЕИК билан давлат харидларида ўзаро иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишга қизиқиш билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан давлат харидлари соҳасида мулоқотни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Рақобат сиёсати ва давлат харидлари сиёсати департаменти вакиллари ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида давлат харидлари соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Учрашувда департамент директори Жанар Адикова ўзбекистонлик ҳамкасбларини Иттифоқ қонунчилигида назарда тутилган давлат (шаҳар) харидлари соҳасидаги асосий тамойиллар, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларида давлат харидларини тартибга солишнинг айрим масалаларида комиссиянинг роли билан таништирди.
“Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари мулоқотни давом эттириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, давлат харидларида ўзаро иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишга қизиқиш билдиришди”, — дейилади хабарда.
Ўз навбатида департамент директори ўринбосари Армине Акопян ўзбекистонлик ҳамкасбларини 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ереванда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида мулоқотни давом эттиришга таклиф қилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида маҳсулотга бўлган барча талаблар учун “ягона дарча” ташкил этилади