Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина оммавий сафарбарликка муҳтож — Жонсон

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Жонсон Украина оммавий сафарбарликка муҳтожлигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон пранкерлар Вован (Владимир Кузнецов) ва Лексус (Алексей Столяров) билан суҳбатда Украина оммавий сафарбарликка муҳтож эканлигини айтди, чунки "улар ҳали кўп ёшларни чақиришмаган", деб ёзмоқда РИА Новости.
Пранкерлар "тўқ сариқ инқилоблар" мафкураси, глобалист иқтисодчи ва Франция президенти Эммануэл Макроннинг ҳомийси Жак Аттали номидан сўзлашди.
"Уларда ҳали оммавий сафарбарлик бўлгани йўқ. Мен кўрган Украина армияси, фахрийлар, улар анча мустаҳкам, ёши катта, етук йигитлар ва ҳали кўп ёшларини чақиришмаган”, — деди Жонсон.
Бундан ташқари, Жонсоннинг сўзларига кўра, Украинага “яхшироқ техникалар” керак.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Қуролли кучлари билан фронтнинг муҳим чизиғида нима содир бўлгани айтилди