TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Хельсинки университети профессори ва геосиёсий эксперт Туомас Малинен X ижтимоий тармоғида Украина ҳукуматидаги истеъфоларни муҳим белги деб атади, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Бурилиш нуқтаси яқинлашмоқда. Каламушлар чўкаётган кемадан қочмоқда. Тайёр бўлинглар", – дея ёзган у.
Куни кеча Олий Рада спикери Руслан Стефанчук Украина адлия вазири Денис Малюска, Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбари Руслан Стрелец, шунингдек, Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича вазир ўринбосари Ольга Стефанишина парламентга истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Кейинроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам истеъфога чиқиш учун ариза ёзгани маълум бўлди.