Владивостокда Шарқий иқтисодий форум бошланди — видео

IX Шарқий иқтисодий форумда (ВЭФ) 76 та мамлакатдан 6000 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда. Форум 3-6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
Форум доирасида 100 тадан ортиқ тадбир режалаштирилган. Уларнинг асосий мавзулари: "Халқаро ҳамкорликнинг янги қирралари", "Мустақиллик технологиялари", "Қадриятларнинг молиявий тизими", "Узоқ Шарқ Россияси", "Халқ, таълим ва ватанпарварлик", "Транспорт ва логистика: янги маршрутлар” ва “Бош режалар: архитектурадан иқтисодиётгача”.
Форумнинг ялпи мажлисида 5 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин сўзга чиқади. Шунингдек, тадбирда Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ва Хитой Халқ Республикаси раиси ўринбосари Хан Чжен ҳам иштирок этади.

Sputnik Шарқий иқтисодий форум-2024 нинг бош ахборот ҳамкори.