Паралимпия кундалиги: Бобур Омонов икки карра чемпион бўлди

Ўзбекистон паралимпиячилари айни дамда 14 та медалга эга бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Бобур Омонов икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш дастурида Бобур Омонов 14.32 метр натижа қайд этиб, ҳам рекорд ўрнатди, ҳам олтин медални қўлга киритди.
Бобур Омонов
Маълумот учун, Бобур Омонов бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритган эди.

2 сентябрь куни Ўзбекистон паралимпия жамоаси яна бир медал соҳибига айланди — пара енгил атлетиканинг F54 классида ядро улоқтириш бўйича 7,75 метр натижа қайд этиб, Нурхон Қурбонова бронза медалга эга чиқди.
Нурхон Курбонова
Шундай қилиб, Ўзбекистон паралимпиячилари айни дамда 14 та медалга эга бўлишди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва мухлислар икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони Бобур Омоновни тарихий ютуқ билан табриклашди.