Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиқлари ўзбек санъатининг "олтин фонди"га киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг "Султон Жалолиддин", "Ким экан", "Девона", "Галдиму", "Қўрқдим" каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.
Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг „олтин фонди“га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.