Август ойида айрим товар ва хизматлар нархи ошди

Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун товар ва хизматларнинг 120 мингдан ортиқ нархлари қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. 2024 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача нархлари 0,5 % га ошди, деб хабар қилмоқда Стастистика агентлиги.
Бунда товар гуруҳлари бўйчиа қуйидаги ўзгаришлар кузатилган:
озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,3 % га,
ноозиқ-овқат товарлари 0,8 % га,
пулли хизматлар нархлари ўртача 0,4 % га ошган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингтадан ортиқ савдо нуқталарида 420 та турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш объектларида 90 та турдаги хизматлар нархлари кузатилган.
Ўтган йилнинг август ойига нисбатан истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиши 10,5 % ни ташкил этган.