АҚШ Венесуэла президентининг самолётини қўлга олди

Венесуэла ҳукумати АҚШни қароқчиликда айблади ва жавоб чоралар кўришни ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Америка ҳукумати Венесуэла президенти Николас Мадуронинг самолётини қўлга олди, деб хабар бермоқда CNN.
"Қўшма Штатлар президент Мадуронинг самолётини қўлга олиб, уни Флоридага жўнатди", - дейилади хабарда.
Қиймати 13 миллион долларга яқин бўлган "Dassault Falcon 900EX" самолёти Доминикана Республикасида техник кўрикдан ўтаётган бўлган. АҚШ маҳаллий ҳукуматга босим ўтказиб, самолётни эгаллаб олган.

Кейинроқ АҚШ Молия вазирлиги самолётни сотиб олишда АҚШнинг санкциялар ва экспорт назорати тўғрисидаги қонунлари бузилганини маълум қилди. Энди Вашингтон самолётни мусодара қилишни талаб қилмоқчи.
Ушбу воқеадан сўнг Венесуэла ҳукумати АҚШни қароқчиликда айблади.
“Венесуэла халқаро ҳамжамиятга АҚШ расмийлари яна бир бор фақат қароқчилик сифатида баҳоланиши мумкин бўлган жиноий ҳаракат содир этганини, самолётни ноқонуний мусодара қилганини эълон қилади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари бутун дунё бўйлаб бир томонлама ва ноқонуний амалга оширилмоқда. Ҳеч ким бундай ноқонуний қадамлардан ҳимояланмаган", - дейилади алоқа, маданият ва туризм вазири Фредди Нанеснинг Телеграм-каналида эълон қилинган коммуникеда.
АҚШ бир неча йилдан буён Венесуэлага нисбатан турли санкция ва чекловларни қўллаб келмоқда. Қўшма штаталар икки маротаба Венесуэлада ҳукуматни эгаллаб олиш мақсадида ўз номзодини президентлик курсисига ўтқазишга уринишди. Лекин ҳар иккала уриниш ҳам натижасиз якунланди. Халқ дастлаб Уго Чавесни, кейин эса Николас Мадурони қўллаб қувватлади. Тартибсизликлар ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан бостирилди.
Россия НАТО ва Ғарб санкциялари устидан ғалаба қозонмоқда – Мадуро