Нижний Новгород яқинида ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлди

ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди. Ҳодис юзасидан жиноят иши очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Россиянинг Нижний Новгород вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида (ЙТҲ) Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари жабрланди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИВ бўлими.
Ҳодиса якшанба куни соат 11 ларда Навашино туманидаги М-12 федерал автомагистралининг 357-километрида содир бўлган.

"Hyundai Starex" русумли микроавтобус ҳайдовчиси Тожикистон фуқароси бошқарувни йўқотиб, тўсиққа урилган ва ағдарилиб кетган. Машинада 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида 8 нафар йўловчи қурбон бўлган, 4 киши, жумладан, ҳайдовчи касалхонага ётқизилган", - дейилади хабарда.


Россия Ички ишлар вазирлигининг қўшимча қилишига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида қонуний бўлган.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми (“Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир этиш) билан жиноят иши очилган.