ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигида биринчи сентябрдан киритилаётган янгиликлар ҳақида. “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабари асосида.
Пенсия ва нафақалар 15% оширилади.
Айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
Пиво маҳсулотларининг чакана савдоси хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турига киритилади.
Айрим чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши лозим бўлган балл бир поғона пасайтирилади.
Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади.
Давлат харидларида ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорларга устунлик берилади.
Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади.
Ов туризмини ташкил қилганлар мол-мулк ва ер солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди.
Жойлардаги иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади.
Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади.