Президент Мустақиллик монументи пойига гул қўйди — фото

Мустақиллик монументи давлат озодлиги ва барқарорлиги рамзи ҳисобланади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мустақиллик монументи давлат озодлиги ва барқарорлиги рамзи ҳисобланади. Унда Ўзбекистон халқининг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир боболар сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Бу мамлакат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирларидан бири.
Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди