Париж-2024: пара енгил атлетикачилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида делегация ҳисобига 2 та медаль ёзилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида яна иккита медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркаклар ўртасидаги Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида делегация ҳисобига 2 та медаль ёзилди.
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан олтин медаль қўлга киритди.
Толиббой Йўлдошев 15.24 метр натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
XVII ёзги Паралимпия ўйинлари 8 сентябрга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 9 спорт турида 65 нафар спортчи билан 113 та лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Асила Мирзаёрова Паралимпия рекордини ўрнатди ва олтин медал соҳиби бўлди