TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари 2024 йил охирида транспорт соҳасида шартнома имзолаш ниятида. Ҳужжат Евроосиё транспорт коридори йўллари бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлган транспорт параметрларини белгилайди. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги хабар берди.
Ягона стандартларга бўлган эҳтиёж ЕОИИ мамлакатларида турли хил қоидалар қўлланилиши билан боғлиқ, бу белгиланган параметрлардан ошиб кетганлик учун жарима солишга олиб келади, ташувчилар учун қийинчиликлар туғдиради.
Евроосиё “бешлиги” давлатлари ҳужжатни имзолаш учун зарур бўлган ички тартиб-қоидаларни аллақачон бажаришган. Ҳужжат жорий йилнинг 4-чорагида имзоланиши кутилмоқда.