TOШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисмида амалга оширилган реконструкция ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с реконструированной частью Ташкентской кольцевой дороги в Мирзо-Улугбекском районе.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу йўл пойтахт ва Тошкент вилоятининг бир неча туманларини боғлайди. Сўнгги йилларда қатнов сезиларли ортди. Шуларни инобатга олиб, бу ерда замонавий транспорт ечими қўлланилди.
Йўлнинг 4 километрига асфальт-бетон ётқизилди. Қатнов қисми олдингидан кенгайтирилиб, 6-8 тасмага етказилди. Шунингдек, 4 та ерости ўтиш жойи, пиёда ва велойўлаклар қурилди.
Ўзига хос ечимлар асосида 3 та қайрилиб олиш ҳамда 18 та кесишмаларда қўшилиб олиш жойлари ташкил этилди. Бу ҳайдовчиларга қулайлик яратиб, тирбандликни камайтиришда муҳим омил бўлади.
Кўчанинг Буюк ипак йўли билан кесишмасида йиғма темир конструкцияли йўл ўтказгич қурилди. Кўча бўйларига электрон шаклда бошқариладиган тунги ёритиш тизими, ақлли светофорлар ўрнатилди. Ўн учта бекат қурилди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с реконструированной частью Ташкентской кольцевой дороги в Мирзо-Улугбекском районе.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент янги йўл ва иншоотлар Мустақиллик байрамига туҳфа эканини таъкидлаб, халқнинг узоғини яқин, оғирини енгил қиладиган бундай қурилишлар давом эттирилишини билдирди.
В Ташкенте расширили и реконструировали кольцевую дорогу
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда 12 минг 600 километр автомобиль йўллари, икки юзга яқин кўприк реконструкция қилинган.