TOШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида автотранспорт воситалари, ўзиюрар транспорт воситалари ва бошқа турдаги техникаларнинг электрон паспорт тизимлари маъмури ва Қозоғистоннинг электрон паспорт тизимлари миллий оператори ўртасида ахборот соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тузилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун имзоланган шартнома транспорт воситалари, ўзиюрар транспорт воситалари ва бошқа турдаги техникаларга электрон паспортлар беришда маълумот алмашиш ҳамда электрон паспортлар ҳақида маълумот алмашиш учун зарур. Вақтинчалик хусусиятга эга бўлишига қарамай, ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқида техникаларнинг эркин айланишини таъминлаш учун катта аҳамиятга эга”, — деди ЕИКнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори Талгат Момишев.
Маросимда Талгат Момишев, Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлиги Интеграция ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори Адилбек Бектибаев ҳамда Комиссия ва “Миллий ахборот технологиялари” АЖ вакиллари иштирок этди.