Асила Мирзаёрова Паралимпия рекордини ўрнатди ва олтин медал соҳиби бўлди

Асила 5,24 метр масофага сакраб, бундан 28 йил олдин ўрнатилган жаҳон рекордини янгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида аёллар орасида узоқликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.

Асила Мирзаёрова 5,22 метр натижа қайд этиб, мусобақанинг ушбу турида 28 йил давомида сақланиб турган Паралимпия рекордини янгилади. Навбатдаги уринишда ўзбекистонлик спортчи ўз рекордини янгилади - 5,24 метр!

Олдинги рекорд 5,07метр бўлиб, у 1996 йилда Атлантада испаниялик Ортиз Очитка томонидан ўрнатилган эди.
Шу тариқа 25 ёшли Асила Мирзаёрова 2024 йилги Париж Паралимпиада ўйинларининг олтин медали соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Асила 2023 йилда жаҳон чемпиони, Токио Олимпия ўйинларида эса кумуш медални қўлга киритган эди.
Айни дамда ўзбекистонлик паралимпиячилар медаллари сони 3 тага етди: ушбу олтиндан ташқари пара сузиш бўйича бронза ва пара таэквондо бўйича кумуш медаллар.
Паралимпия ўйинлари: илк кунда Ўзбекистон делегацияси 2 медаль қўлга киритди