Матбуот маркази

Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Рашитов иштирокида матбуот анжумани — видео

Матбуот анжуманида ўзбекистонлик Олимпия ўйинлари қаҳрамони қандай қилиб мамлакат тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Ўзбекистонлик Олимпиада қаҳрамонлари қандай қилиб мамлакат тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлди” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманга таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди. Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Олимпиада олтинини қўлга киритган ягона Ўзбекистон вакили ҳисобланади. Шунингдек, эркаклар ўртасида бир неча марта Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган тарихдаги ягона таэквондочи.
Ўзбекистонлик Олимпиада қаҳрамони журналистлар саволларига атрофлича жавоб берди.
Матбуот анжумани ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида олинган эксклюзив видеода.