Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида бюджет ижроси кўрсаткичлари қандай?

Евроосиё иқтисодий комиссияси жорий йилнинг 6 ойи давомида Иттифоқ мамлакатларида бюджет ижроси ва давлат қарзи бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Статистика департаменти 2024 йилнинг биринчи ярмида иттифоққа аъзо давлатлар давлат бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Тақдим этилган маълумотлардан "бешлик" мамлакатларида бюджетлар қандай ижро этилганлиги, уларнинг тузилиши, шунингдек, иттифоқ давлатларининг давлат қарзлари тўғрисидаги маълумотларни билиб олиш мумкин.
“2024 йилнинг январь-июнь ойларида Арманистон ва Қирғизистонда республика бюджети профицит билан ижро этилди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Арманистонда профицит 12 бараварга камайган, Қирғизистонда эса 13 баробарга ошган. Қозоғистон ва Россияда бюджет тақчиллиги камайди (мос равишда 18% ва 2 баробар),” — дейилади ҳисоботда.
ЕОИИ давлатларининг мамлакат бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўп йўналишли динамикага эга бўлди.
Энг юқори ўсиш суръатлари бюджет даромадлари бўйича Россияда (+34%), энг пасти эса Қозоғистонда (-2%) бюджет харажатларида кузатилди. Ҳисобот даврида даромадлар таркибида асосий улушни қўшилган қиймат солиғи (25%-39%), шунингдек, бюджет даромадларининг бошқа даромадлари (43%-55%) эгаллади.
Харажатларда салмоқли улуш ижтимоий соҳа ва миллий фаолиятни молиялаштиришга тўғри келди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қирғизистонда ижтимоий соҳани молиялаштириш бундан мустасно, ушбу моддалар бўйича харажатлар улуши ошди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия Ўзбекистон билан ташқи савдо бўйича ЕОИИ давлатлари орасида яна етакчига айланди