Матбуот маркази

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари — видео

Тошкент-Москва-Боку видеокўпригида давлат ташрифида эришилган келишувлар, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Тошкент-Москва-Боку видеокўприги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан республикада бўлди. Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси якунида 10 тадан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Видеокўприк давомида давлат ташрифида эришилган келишувлар, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Иштирокчилар:
Тошкентдан: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бош мутахассиси Темирбек Танирбергенов.
Москвадан: П.Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университети иқтисодиёт факультети ўқитувчиси, Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг таклиф қилинган ўқитувчиси, сиёсатшунос Фарҳод Эльшанович Ибрагимов.
Бокудан: STEM таҳлилий маркази раҳбари Орхан Элчуев.