Матбуот маркази

Анонс: ўзбекистонлик Олимпиада қаҳрамонлари билан учрашув бўлиб ўтади

Матбуот анжуманида ўзбекистонлик Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари қандай қилиб мамлакат тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишгани ҳақида сўзлаб беришади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 29 август куни соат 13.00 да (Тошкент вақти билан) “Ўзбекистонлик Олимпиада қаҳрамонлари қандай қилиб мамлакат тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлди?” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов;
Таэквондо бўйича Олимпиада кумуш медали совриндори Светлана Осипова.
26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўзбекистонлик спортчиларни нима билан эсда қолди? Олимпия ўйинлари медаллари йўлида қандай қийинчиликлар енгиб ўтилди? Кейинги халқаро мусобақаларга спортчилар қандай тайёргарлик кўришади? Анжуманда спортчилар бу ва бошқа саволларга жавоб беришади.
Маълумот учун, дунёнинг 206 та мамлакатидан қатнашган энг кучли атлетлар иштирокидаги Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди. Спортчилар муросасиз беллашувлар давомида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медал қўлга киритиб, Янги Ўзбекистон қаҳрамонларига айланишди.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.