Узум сайли: қайси вилоятлар фестиваль ғолибига айланди?

Узум сайли халқаро фестивалининг энг яхши иштирокчилари тақдирланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. “Узум сайли” халқаро фестивалида Наманган вилояти биринчиликни қўлга киритди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Паркент туманида ўтказилган “Узум сайли” халқаро фестивалида энг яхши иштирокчилар бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди.
“Энг фаол иштироки, стендларининг миллий руҳда безатилиши, бадиий чиқишлари ҳамда узум навларининг ноанъанавий намойиши” номинацияси учун вилоятлар ўртасида Наманган вилояти биринчиликни қўлга киритган бўлса, туман ва шаҳарлар ўртасида Оққўрғон тумани биринчи бўлди”, — дейилади хабарда.
Иккинчи ҳамда учинчи ўринни вилоятлар ўртасида Тошкент ҳамда Бухоро вилоятлари эгаллади. Туман ва шаҳарлар орасидан Пскент ҳамда Бўстонлиқ туманларига насиб этди.
В Паркентском районе Ташобласти завершился фестиваль"Узум сайли
Бундан ташқари, виночиликдаги инновацион ёндошув учун 10 та номинация бўйича ҳам ғолиблар номи аниқланиб, мукофотлар топширилди.

“Фестивалда Ўзбекистонда узумчилик ва вино саноатида фаолият юритаётган соҳа вакиллари, Италия, Сербия, Россия, Жанубий Корея, Сингапур, Беларусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 тадан ортиқ давлатдан олимлар, экспертлар ва соҳанинг йирик намоёндалари иштирок этишди”, — дея қайд этилган хабарда.

Фестиваль доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ташкил этилди.
Тошкент вилоятида узумчилик ва виночилик фестивали бўлиб ўтмоқда — фото, видео
"Узум сайли"нинг маданий қисмида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди:
миллий фолклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари;
номинациялар бўйича республика кўрик-танловлари;
ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар ҳамда халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд бўлган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди.
Россиядан ҳам мижозлар келадиган Ўзбекистондаги энг машҳур узумзорлар — видео