Самарқандда ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши ўтказилади

Йиғилиш 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестиция банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Йиғилиш 25-26 сентябрь кунлари ўтказилади. Мавзу: “Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш”.
Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестиция банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки менежери Людгер Шукнехт маълум қилди.
Шоҳрух Гуламовнинг сўзларига кўра, йиғилиш Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилмоқда.

"Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ОИИБ билан алоқаларнинг мустаҳкамлиги ва банкнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмавий ва транспорт лойиҳаларини амалга ошириш, “яшил энергия” обектларини жорий қилиш ва бошқа соҳалардаги роли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради", — дейди вазирлик матбуот хизмати.

Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестиция банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади
Учрашув иштирокчилари банкнинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги асосий лойиҳалари (15 та лойиҳа) билан ҳам танишишди. Улар орасида Сирдарёдаги 1500 МВт қувватга эга комбинат электр станцияси (100 миллион доллар) ва Бухоро-Мискин-Урганч-Хива темир йўлини электрлаштириш (108 миллион доллар) бор.
Банк ўз фаолиятини 2016 йилда Пекинда бошлаган ва бугунги кунда унинг аъзолари 109 давлат, жумладан, Россия ҳисобланади. Банк капиталлашуви 100 миллиард долларни ташкил этади. Ушбу халқаро молия институтининг вазифаси Осиё ва ундан ташқарида инфратузилмани молиялаштиришдан иборат.
Маърузачилар 50 тадан ортиқ панел мунозаралари, давра суҳбатлари, йирик лойиҳалар тақдимотлари, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган тадбир дастурига батафсил тўхталиб ўтишди. Қайд этилишича, унда 100 нафардан ортиқ маърузачилар – 109 та давлатдан халқаро экспертлар, йирик компаниялар, молия институтлари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.