Матбуот маркази

Анонс: Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари муҳокама этилади

Тошкент-Москва-Боку видеокўпригида давлат ташрифида эришилган келишувлар, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида 28 август куни соат 13:00 да (Тошкент вақти билан) Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Тошкент-Москва-Боку видеокўприги бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан республикада бўлди. Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси якунида 10 тадан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Видеокўприкда давлат ташрифида эришилган келишувлар, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади.
Иштирокчилар:
Тошкентдан: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бош мутахассиси Темирбек Танирбергенов.
Москвадан: П.Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университети иқтисодиёт факультети ўқитувчиси, Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг таклиф қилинган ўқитувчиси, сиёсатшунос Фарҳод Эльшанович Ибрагимов.
Бокудан: STEM таҳлилий маркази раҳбари Орхан Элчуев.