Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистонга маймунчечакни аниқловчи Россия тестлари етказиб берилади — Роспотребнадзор

Айрим давлатлар Россияда ишлаб чиқарилган маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россиянинг “Вектор” давлат илмий-тадқиқот марказида ишлаб чиқилган маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларининг биринчи тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилади. Бу ҳақда РИА Новости Роспотребнадзор матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар аҳолисининг санитария-эпидемиология фаровонлигини таъминлаш бўйича ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош давлат санитария шифокорлари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ҳам таклиф этилди.
Аҳолининг аксарият қисмида маймун чечагига қарши иммунитет бор — Санэпидқўмита
“Ҳамкорлар Россия томонига Роспотребнадзорнинг “Вектор” Вирусология ва биокимё илмий-тадқиқот маркази Федерал бюджет муассасаси томонидан ишлаб чиқилган маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилишди. Тест тизимларининг биринчи тўпламлари шу ҳафтада Ўзбекистонга етказилади”, — дейилади хабарда.
Евроосиё минтақасида маймунчечакнинг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда.
“Учрашувда ЖССТнинг маймунчечак касаллиги бўйича халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилиши билан боғлиқ вазият масаласи муҳокама қилинди. Кенгаш аъзоларининг фикрича, ЕОИИга аъзо давлатлар, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда Евроосиё минтақасининг барча давлатлари чегарада санитария-карантин назорати чораларини кучайтиргани таъкидланди.
Ўзбекистонда маймун чечагига қарши дори воситалари захираси ташкил этилди
Маймунчечак: ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилиш учун нималарни билиш керак?