Мусулмон илмлари бўйича энг кўп олимлар айнан Ўзбекистонда жамланган — муфтий

Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс Самарқандда дунёга машҳур олим ва мутахассисларни бирлаштирди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Самарқанддаги Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU)нинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Конгрессда 35 мамлакатдан 300 га яқин олимлар, жумладан, 15 нафар академик, 40 нафар профессор ва доцент, 103 нафар фан доктори, 54 нафар музей ва кутубхона директори, 5 нафар олий ўқув юртлари ректори, 5 та нашриёт директорлари, халқаро илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа мутахассислар иштирок этмоқда.
Конгресснинг ялпи мажлисидаги маърузаларда нафақат Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш, балки уни жаҳон миқёсида эътироф этиш зарурияти ҳақида ҳам сўз борди.
Ученые с мировым именем говорят о наследии Узбекистана
“Саккизинчи бор ўтказилаётган ушбу конгресс шунчаки навбатдагиси эмас. Бу аввалгиларидан сезиларли даражада фарқ қилади, чунки катта тажриба тўпланган. Нашр қилиш учун янги нарсаларни топиш тобора қийинлашиб бормоқда. Лекин гап бунда эмас, балки мамлакатингизнинг маданий мероси билан бевосита боғлиқ бўлган тўпланган тажриба туфайли Ўзбекистон мусулмон цивилизациясида нақадар муҳим ўрин эгаллашини англаш вақти келганидадир”, — деди Россия давлат шарқ санъати музейи бош илмий ходими Екатерина Ермакова.
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, Москва ислом институти ректори Дамир Мухетдинов ҳам ўтмишда замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган кўплаб буюк алломалар жаҳон цивилизациясида жиддий ўзгаришлар амалга оширганини таъкидлади. Гап Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ал Хоразмий, Ибн Сино ва бошқалар ҳақида кетмоқда.
“Ўзбекистонда бўлгани каби бир жойда тўпланган кўплаб нуфузли олимларни бошқа жойда учратиб бўлмайди. Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобалари - дунё бўйлаб тарқалган улуғвор олимларнинг барча бойликлари билан – мусулмон илмлари бўйича энг кўп олимлар айнан Ўзбекистонда – Бухоро, Самарқандда жамланган”, — деди Дамир Мухетдинов.
Секциялар давомида Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон цивилизациясига таъсири ҳақида ҳикоя қилувчи бир қатор қизиқарли мавзулар тақдим этилди ва муҳокама қилинди. Жумладан, Буюк Британиялик ижтимоий тадбиркор ва трансмедиа маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Аҳмад Салими бутун дунё учун Ўзбекистоннинг 1001 ихтироси ҳақида ҳикоя қилувчи лойиҳасини тақдим этди. Грециялик эксперт, Корфу Осиё санъати музейи директори Деспина Зерниотининг Грецияда ўзбек мероси қандай сақланиши ҳақида сўзлаган нутқи ҳам қизиқарли бўлди.
Ученые с мировым именем говорят о наследии Узбекистана
Самарқанддаги Конгресснинг биринчи кунида кўплаб мавзули муҳокамалар, тақдимотлар ва меморандум имзолаш маросимлари бўлиб ўтди.
Форум иши давом этмоқда.