АҚШ Курск вилоятига ҳужум туфайли Украина бўйича янги қарор тайёрламоқда — ОАВ

Кузатувчиларнинг қайд этишича, исмини ошкор қилмасликни истаган сиёсатчига кўра, Вашингтонда ҳалигача Киевнинг Курск вилоятидаги операция бўйича аниқ режалари ҳақида билишмайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Оқ уй Курск вилоятидаги операция муносабати билан Украина Қуролли кучларига ёрдамни ўзгартириши мумкин, деб ёзади “The Washington Post”.
“Америкаликларга кўра, Киевнинг умумий ҳужум стратегиясига уларнинг ишончлари комил эмас, Украинанинг Америка қуролларига қарамлиги эса АҚШ ва НАТОнинг Россия билан тўғридан-тўғри можаросининг кучайиши қўрқувини жонлантирди”, - дейилади материалда.
Исмини ошкор этмаган америкалик расмий журналистларга АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина Қуролли кучларининг Курск яқинидаги ҳаракатлари туфайли Украинага бўлажак ҳарбий ёрдам пакетлари ҳажмини ўзгартириш бўйича ички мунозараларни ўтказаётганини маълум қилди.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, исмини ошкор қилмасликни истаган бошқа сиёсатчига кўра, Вашингтонда ҳалигача Киевнинг Курск вилоятидаги операция бўйича аниқ режалари ҳақида билишмайди.
6 август куни Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг айтишича, уларнинг юриши тўхтатилган.
Россия Мудофаа вазирлигининг 23 августдаги маълумотларига кўра, ушбу ҳудуддаги жангларда душман армияси 5,1 мингдан ортиқ аскари ва 69 танкини йўқотган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ҚКда нечта "Abrams" танклари қолгани маълум қилинди