Матбуот маркази

Россиядан янги сайёҳларни жалб қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз — эксперт

Туризм қўмитаси вакилига кўра, Ўзбекистондан Россияга мақсадли сайёҳлар оқими ҳам ортиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россиядан янги сайёҳларни жалб қилиш учун, оқим ошиши учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз. Бу ҳақда Туризм қўмитасининг маркетинг тадқиқотлари ва миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи Азиз Миржалилов Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия Ўзбекистон учун стратегик туризм бозори ҳисобланади. Ўзбекистон йилига 1 млн россиялик сайёҳни жалб этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Азиз Миржалиловнинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистон учун стратегик туризм бозори ҳисобланади. Сиёсат, иқтисод, маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларида кўплаб алоқаларимиз бор, туризм масалалари эса алоҳида мавзуни эгаллайди.
“Биламизки, россиялик сайёҳлар мамлакатимизга катта мамнуният билан ташриф буюришади. Таъкидлаш жоизки, сайёҳлар оқими йил сайин ортиб бормоқда. Агар ўтган йили мамлакатимизга 720 мингга яқин россиялик сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2024 йил январь-июль якунларига кўра, 400-450 мингга яқин россиялик келган”, — деди Миржалилов.
Унинг фикрича, бу ўтган йилги натижадан ўтиб, юқорироқ даражага етишидан далолат беради.
“Биз мамнуният билан қайд этамизки, бу оқим йилдан йилга ортиб бормоқда ва Россиядан янги сайёҳларни жалб қилиш учун, оқим ошиши учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз”, — деди эксперт.
Айтилишича, Ўзбекистондан Россияга мақсадли сайёҳлар оқими ҳам ортиб бормоқда. Сайёҳлар Россияни, шаҳарларни, рус тарихи, рус маданиятини ўрганиш мақсадида боришмоқда. Ҳозирда бу оқим ҳам ҳар йили ортиб бормоқда.