TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тошкентда "International Inclusive Hub" очилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирги босқичда хабда касбга йўналтирилган таълим дастурлари амалга оширилади ва синовдан ўтказилади. Бу маскан ёшларнинг абилитастияси, реабилитацияси ва жамиятга мослашиши мақсадида уларга сифатли таълим олиш, иқтидорларини намоён этиш, замонавий ҳамда истиқболли касбларни танлашда тенг имкониятлар яратади.
В Ташкенте открылся International Inclusive Hub
© Национальное агентство социальной защиты
“Юқори даражадаги тайёргарликни аниқ ва гуманитар фанлар, IT соҳаси бўйича Ўзбекистоннинг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертлар, шунингдек, таниқли санъат арбоблари, мода, фотография, кино, тасвирий санъат ва бошқа ижодий йўналишлар усталаридан иборат ўқитувчилар таркиби таъминлайди. Бундан ташқари, бу ерда илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади”, - дейилади хабарда.
В Ташкенте открылся International Inclusive Hub
© Национальное агентство социальной защиты
Лойиҳа президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Замин" фонди томонидан амалга оширилмоқда.
В Ташкенте открылся International Inclusive Hub
© Национальное агентство социальной защиты
Хаб - бу инклюзив Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг акселератори бўлиб, миллий, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирган платформа.