TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъулиятли лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Диёра Келдиёрова назначена на ответственную должность Национального агентства социальной защиты
© НОК
Спортчи билан учрашувда Агентлик раҳбари Мансурбек Оллоёров ҳамда унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровани қутлаб, хизмат гувоҳномасини тантанали равишда топширишди.
Мирзиёева Диёра Келдиёрованинг Олимпиададаги ғалабаси илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканлигини кўрсатиб берганини таъкидлади. Спортчи ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишини қўшимча қилди.