Ўзбекистон ва Россия сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Россия сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очади. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург Саноат сиёсати, инновациялар ва савдо қўмитаси вакиллари ҳамда бир қатор компания вакиллари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, мулоқотда "NEVA MILK" компанияси Ўзбекистон ҳудудида мавжуд ишлаб чиқариш капиталига киришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
“Мулоқотда Ўзбекистон ҳудудида қўшма ишлаб чиқариш корхонасини очиш, шунингдек, Ўзбекистондан Россия ва хорижий давлатларга сут маҳсулотлари, сариёғ экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2024 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон бўйича фермер хўжаликлари томонидан 129 975 тонна сут етиштирилди.
Кўчма гўшт ва сут шохобчалари ташкил қилиш зарур — Шавкат Мирзиёев