Аҳолининг аксарият қисмида маймун чечагига қарши иммунитет бор — Санэпидқўмита

Санэпидқўмита: мамлакатимизда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймун чечагига қарши жамоавий иммунитет мавжуд, дея хабар берди республика Санитария-эпидемиология қўмитаси (Санэпидқўмита).
Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, организмнинг умумий заҳарланиши ҳамда терида ўзига хос тошмалар тошиши билан кечади.
Айтилишича, маймун чечаги касаллиги республикага кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Негаки маймун чечаги касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара бермоқда.
Ўзбекистонда маймун чечагига қарши дори воситалари захираси ташкил этилди

“Мамлакатимизда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Aйнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ЖССТ Европа иттифоқи маълумотларига кўра маймун чечаги эпидемияси COVID-19 пандемияси даражасида глобал муаммо туғдирмайди. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазият юзасидан баёнот берар экан, ваҳимага берилишга ҳожат йўқ деб таъкидлади.
Ўзбекистон маймунчечак касаллигини олдини олиш чораларини кўра бошлади
Унинг фикрича, “Маймун чечаги коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, - биз mpox вируси билан қандай курашиш кераклигини биламиз”.
Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида:
маймун чечаги касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга сафарларни чеклаш;
иш юзасидан хизмат сафарига борилган тақдирда ёввойи ҳайвонлар ва кемирувчилар (маймунлар, каламушлар) билан мулоқотда бўлмаслик;
жамоат жойларига чиқишда шахсий гигиенага қаътий риоя қилиш;
тана харорати кўтарилган ёки тошмалар тошган йўловчилар билан бирга ҳаракатланишга тўғри келганда имкон қадар санитария-муҳофаза (ижтимоий) масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш;
жамоат транспортларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш, транспортдан тушгандан сўнг қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалаш тавсия этилади.
Маймунчечак: ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилиш учун нималарни билиш керак?