Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форумида қандай келишувлар имзоланди?

Форумда томонлар 10 га яқин ҳужжатларни имзолашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов сўзга чиқди.
Лазиз Кудратов на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте
“Охирги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ошди. Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми яна 20 фоизга ошди, – деди Лазиз Қудратов.
Вазир, шунингдек, яқин бир-икки йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсади борлигини қўшимча қилди.
Шу боис бугунги куннинг энг муҳим устувор йўналиши товар айирбошлаш ва саноат кооперациясини оширишдан иборат.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи олти ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 101,9 миллион долларни ташкил қилган.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари

Эркин савдо режими туфайли ўзаро товар етказиб бериш ҳажми кенгаймоқда, қўшма корхоналар сони кўпаймоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 236 та корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, Озарбайжон сармоялари ҳар йили ўртача 40 фоизга ошади.
Узбекско-азербайджанский бизнес-форум в Ташкенте
Ўз навбатида, Озарбайжондаги Ўзбекистон сармоялари қишлоқ хўжалиги, маиший техника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдаги кластерларни ифодалайди.

“Ўзбекистон ва Озарбайжон турли соҳаларда – энергетика, шаҳарсозлик, машинасозлик, тўқимачилик ва ипакчилик, қишлоқ хўжалигида фаол ҳамкорлик қилмоқда, – деди Қудратов.

Шу билан бирга, вазир мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди. Гап биринчи навбатда ўзаро савдони кўпайтириш ва диверсификация қилиш, шунингдек, импорт ўрнини босишни амалга ошириш ҳақида бормоқда. Бунга ҳар икки давлат ҳудудларида маҳсулот сотишни кучайтирувчи инфратузилмани яратиш, шунингдек, товарларни махсус электрон платформаларда жойлаштириш ёрдам беради.
Бу борадаги аниқ қадамлар қаторида Лазиз Қудратов Озарбайжон ва Ўзбекистон шаҳарлари – Боку, Шуша, Тошкент, Самарқандда савдо уйлари, кўргазма заллари, доимий миллий павилёнлар очиш режалаштирилганини таъкидлади. Бундан ташқари, томонлар саноат кооперациясини фаол ривожлантириш, шунингдек, тоғ-кон саноати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.
“Биз Озарбайжон ҳудудида фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш, жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, у Озарбайжон компанияларини Ўзбекистондаги рангли металлар, жумладан, мис конларини ўзлаштириш ва қазиб олишда иштирок этишга таклиф қилди.
Лазиз Қудратов, шунингдек, энергетика ва нефт-газ соҳаларида ҳамкорликнинг яхши динамикасини қайд этди.
“Биз яшил энергия ишлаб чиқариш ва уни Озарбайжон орқали Европа мамлакатларига экспорт қилиш лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Биз Ўзбекистондаги Устюрт платосида SOCAR билан биргаликда геологик қидирув ишларини бошлаяпмиз. Бу энергетика соҳасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорликнинг бошланиши, холос”, — деди вазир.
Мамлакатлар қишлоқ хўжалигида салоҳиятни ривожлантириш учун ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. Лазиз Қудартовнинг таъкидлашича, мевали боғлар, иссиқхона мажмуалари барпо этиш, қуритилган мевалар етиштириш, финдиқ етиштириш борасида ҳозирданоқ ишланмалар мавжуд.
Ўз навбатида, Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов ўзаро юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бораётганини қайд этди.
Микаил Джаббаров на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте
“Яхши йўлга қўйилган транспорт-логистика алоқаси биз кутган натижаларни бермоқда. Ҳудудда ҳар икки йўналишда ҳам юк ташишнинг барқарор ўсиши 25-30 фоизга кузатилмоқда”, — деди Микоил Жабборов.

Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш

Ҳар икки республика раҳбарларининг қарори билан Ўзбекистон-Озарбайжон сармоявий компанияси - капитали 500 миллион доллар бўлган қўшма корхона ташкил этилди. Компания директори Назим Гаджиев таъкидлаганидек, унинг асосий вазифаси Ўзбекистон ва Озарбайжонда муҳим лойиҳаларни амалга ошираётган хусусий компанияларнинг акциядорлик ҳиссасига тўғридан-тўғри сармоя киритиш орқали ҳар икки республиканинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришдан иборат.
У компания турли соҳалардаги кўплаб бизнес лойиҳаларга сармоя киритиш орқали инвестиция портфелини диверсификация қилиш ниятида эканлигини таъкидлади.
“Бизнинг инвестиция сиёсатимизга мувофиқ, биз йилига 12 фоиз минимал даромадли лойиҳаларни кўриб чиқамиз ва 5 йилдан 8 йилгача бўлган муддатга 1 миллион доллардан 25 миллион долларгача бўлган лойиҳаларга сармоя киритишга тайёрмиз”, — деди Нозим Гаджиев.
Шу билан бирга, у компания кредит бермаслигини, балки тўғридан-тўғри сармоя киритиб, 49 фоизгача акциядорлик улушини қўлга киритиб, янги бизнес лойиҳаларда ҳам, мавжуд компанияларда ҳам шерик бўлишини таъкидлади.
Айни пайтда компания Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодиётининг турли тармоқларида умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган 15 дан ортиқ инвестиция лойиҳасининг сармоявий таҳлилини ўтказмоқда.
Улардан қўшма инвестиция компаниясининг улуши 130 миллион доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Аҳамиятли инвестиция лойиҳалари орасида Назим Гаджиев учтасини қайд этди. Ўзбекистон-Уммон ва Ўзбек-Абу-Даби инвестиция компаниялари, шунингдек, юздан ортиқ мактабни бошқарадиган етакчи операцион компаниялардан бири иштирокида Тошкент шаҳрида йирик халқаро мактаб қуриш лойиҳаси бутун дунё бўйлаб амалга оширилмоқда.
Гаджиевнинг сўзларига кўра, лойиҳа қиймати 40 миллион доллардан ошади.
“Озарбайжонда Ўзбекистоннинг TST Textile компанияси билан биргаликда пахта-тўқимачилик кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этишни режалаштирганмиз, – дейди Нозим Гаджиев. — Лойиҳада қарийб 6 минг гектар майдонда пахта етиштириш, шунингдек, Мингячевир саноат паркида 11 гектар майдонда тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион доллардан ошади”.
Учинчи лойиҳа эса ишлаб чиқарилган қуёш энергиясини саноат корхоналарига сотишдир.
У Саудиянинг йирик гуруҳига кирувчи FAS Energy компанияси билан биргаликда ҳар икки республика ҳудудида амалга оширилади. Ушбу лойиҳа 200 миллион долларга тушади.
В Ташкенте состоялся Узбекско-Азербайджанский Бизнес-форум.
Форум якунлари бўйича томонлар бир қатор ҳужжатларни имзолашди, жумладан:
2023-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”;
Тошкент шаҳрида хусусий мактаблар филиаллари тармоғини яратиш бўйича келишув;
Жиззах шаҳри ва Озарбайжоннинг Қуба вилояти ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги протокол;
Шаҳрисабз ва Озарбайжоннинг Белокан вилояти ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги протокол;
Ўзбекистон Республикаси инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги битим;
Озарбайжонда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўргазма залининг ваколатхонасини очиш бўйича келишув;
Янги Наманган шаҳри, кўп қаватли уйлар ва бизнес марказини барпо этиш тўғрисидаги меморандум;
Логистика маркази ва омборларни музлатиш воситаларини яратиш бўйича меморандум.
В рамках узбекско-азербайджанского бизнес-форума в Ташкенте проходит выставка “Made in Azerbaijan”
Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми доирасида Тошкентда “Made in Azerbaijan” кўргазмаси ҳам очилди. Унда мева, сабзавот, ширинликлар, нефт маҳсулотлари, машҳур озарбайжон гиламлари ва, албатта, бу меҳмондўст мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон товар айирбошлаш ҳажмини 3 баробарга оширди