Ўзбекистон ва ЕОИИ

Эрон ҳам ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олмоқчи

ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми Эронга иттифоқ органлари йиғилишларида қатнашиш ва интеграция кун тартиби тўғрисида зарур маълумотларни олиш имконини беради. Бу ЕОИИ ва Эрон ўртасида янада кенг қамровли ва тизимли мулоқот ўрнатишга хизмат қилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Эрон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат мақомига эга бўлишга қизиқиш билдирди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Бу борадаги маслаҳатлашувлар Евроосиё иқтисодий комиссиясида Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев раислигида бўлиб ўтди. Эрон томонидан Ташқи ишлар вазирлигининг Кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик департаменти бош директори ва мамлакат элчиси ўринбосари иштирок этди.
“Маслаҳатлашув иштирокчилари давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини қайд этишди – ЕОИИ аъзолари ва Эрон Ислом Республикаси ва мамлакатнинг ЕОИИ ҳузурида кузатувчи давлат мақоми тўғрисидаги низомга мувофиқ ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиш тартибини бошлаш ниятини олқишлади”, — дейилади хабарда.
Хорижий ҳамкорга бундай мақом бериш тўғрисидаги қарор Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинади.
ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. 2019 йилдан бошлаб Евроосиё бешлиги ва Эрон ўртасида айрим товарлар учун имтиёзли савдо режими амал қилади. Ушбу вақтинчалик келишув ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини икки баробардан ортиқ (118 фоиз) ошириш имконини берди. 2023 йил декабрь ойида Эрон билан тўлиқ кўламли доимий эркин савдо шартномаси имзоланди.
2025 йилга қадар янги келишув имзоланиши билан Россиянинг Эрон билан савдо айланмаси яна 20 фоизга ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
“Эрон билан муносабатларимиз изчил ривожланиб бормоқда ва Эроннинг ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиши ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш учун яна бир табиий ва мантиқий қадамдир. Шу муносабат билан биз Эроннинг бундай мақомга эга бўлиш ниятини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакатларимиз салоҳиятидан фойдаланиш, янада башорат қилинадиган савдо-сиёсий муҳитни шакллантириш муҳим, бу эса, ўз навбатида, ўзаро савдонинг изчил ривожланишини таъминлабгина қолмай, “Шимол-Жануб” транспорт коридорини янада ривожлантиришга туртки бўлади”, — деди Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач.
ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми Эронга иттифоқ органлари йиғилишларида қатнашиш ва интеграция кун тартиби тўғрисида зарур маълумотларни олиш имконини беради. Бу ЕОИИ ва Эрон ўртасида янада кенг қамровли ва тизимли мулоқот ўрнатишга хизмат қилади.
Ҳозирда Ўзбекистон, Куба ва Молдова ЕОИИда кузатувчи давлат мақомига эга.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Тез орада Эрон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо шартномаси ишга тушади