ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан мамлакатга келди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби.
Ильхам Алиев с супругой прибыли в Узбекистан с государственным визитом
© Пресс-служба Правительства
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан республикада бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.