TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига уюштирган ҳужуми Украина билан тинчлик музокараларининг ҳар қандай имкониятини бекор қилади, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда.
"Украина Қуролли кучларининг бизнинг ҳудудимизга априори бостириб киришга уриниши - мен яна бир бор Россия раҳбариятининг айтганларини таъкидлайман - априори бандит хунтаси билан ҳар қандай музокаралар ўтказиш имкониятини бекор қилади", — деди у.
Захарованинг қўшимча қилишича, Киев режими ўзининг террорчилик ҳаракати учун асос қидирмоқда, уларга шубҳали далиллар билан ҳамроҳ бўлмоқда.
Музокаралар позициясини мустаҳкамлаш бўйича маълум вазифа ҳақидаги ҳар қандай тезислар шубҳали, чунки содир этилган ваҳшийликдан кейин ҳеч ким Киев билан музокара олиб бормайди, дея ишонтирди у.
Захарованинг хулосасига кўра, юқоридагиларнинг барчасига қарамай, Украина ҳамон ўз мафкурасини татбиқ этишга уринмоқда.