Матбуот маркази

Ўзбекистон ва Россиянинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги — видео

Туризм қўмитаси вакили Азиз Миржалилов журналистларнинг саволига жавоб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Туризм қўмитасининг маркетинг тадқиқотлари, миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи Азиз Миржалилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани мавзуси: “Ўзбекистон ва Россия: туризм соҳасидаги ҳамкорлик”.
Россия раҳбари Ўзбекистон раҳбарининг таклифига биноан май ойида республикага давлат ташрифи билан келган эди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида қатор ҳужжатлар, хусусан Ўзбекистонда 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.
Анжуманда бу йўналишда нималар амалга оширилгани, режалар, яқин келажакдаги янги дастурлар ва ЕОИИ мамлакатларида сайёҳлик оқими ўзгариши каби масалалар муҳокама этилди.