Москва ва Тошкент вилоятлари таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашади

Тошкент вилоятидаги ўқитувчилар Россиянинг таълим тизими билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков илғор таълим тажрибасини алмашишга келишиб олишди. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори ва ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Москва вилоятига Ўзбекистондан катта делегация келди, улар орасида таълим соҳаси вакиллари – мактаб директорлари ва ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари директорлари ҳам бор эди.
Таъкидланишича, Москва вилоятида учта таълим кластери ташкил этилган, уларда мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли болалар энг яхши ўқитувчилар раҳбарлигида таҳсил олмоқда.
Москва вилоятининг таълим муассасаларида "Тўлиқ кунлик мактаб" стандарти қўлланилади. Инфратузилма туфайли қўшимча таълим ривожланмоқда - болани нафақат дарс вақтида, балки дарсдан кейин ҳам - турли тўгараклар ва секцияларда банд қилиш учун барча шароитлар яратилган.
Подмосковье и Ташкентская область будут обмениваться опытом в сфере образования
“Мен Янгийўл шаҳридаги 2,7 минг бола таҳсил олаётган 10-мактаб директориман.Биз икки сменада ишлаймиз. Машғулотларнинг 50 фоизи ўзбек тилида, 50 фоизи рус тилида олиб борилади. Сизлардаги айрим жараёнларни ўзимизда ҳам қўллашни хохлар эдим. Масалан, тўлиқ кунлик мактаб, чунки кўплаб ота-оналар ҳозир иш билан банд. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам болаларни нимадир билан банд қилишга ҳаракат қиляпмиз”, — дейди Гулнора Ахматгалеева.
Томонлар таълим соҳасида ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик тизимини муҳокама қилишди. Бу мактабгача таълим ва мактаб муассасаларига, ўрта таълимни ривожлантириш лойиҳаларига тааллуқли.